Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси 1/8 финалида қайси жамоалар тўқнаш келиши борасида тахмин қилди

Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси 1/8 финалида қайси жамоалар тўқнаш келиши борасида тахмин қилди
Чоршанба куни Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи якунланди: плей-оффда иштирок этувчи барча 16 жамоанинг номи маълум бўлди.

Турнирнинг навбатдаги босқичига қура ташлаш маросими 7 ноябрь куни бўлиб ўтади. 1/8 финалда бир мамлакат вакили ёки Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйнаган клублар тўқнаш келмайди.

Бирмингемда жойлашган \"SuperJohn\" суперкомпьютери Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш натижаларини башорат қилди.

Унга кўра, мазкур босқичда қуйидаги жамоалар тўқнаш келиши мумкин:

\"Наполи\" - ПСЖ
\"Реал\" Мадрид - \"Айнтрахт\"
\"Челси\" - \"Лейпциг\"
\"Порту\" - \"Милан\"
\"Ман Сити\" - \"Интер\"
\"Бавария\" - \"Брюгге\"
\"Тоттенхэм\" - \"Боруссия\" Дортмунд
\"Бенфика\" - \"Ливерпуль\"

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинлари 14/15 ҳамда 21/22 февраль кунларига, жавоб баҳслари эса 7/8 ва 14/15 март кунларига белгиланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.