Жаҳон чемпионатида энг кўп дриблинг амалга оширган футболчи кимлигини биласизми?

Жаҳон чемпионатида энг кўп дриблинг амалга оширган футболчи кимлигини биласизми?
Германия терма жамоасининг ҳужумкор яримҳимоячиси Жамол Мусиала ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида дриблинг ишлатиш бўйича ўз рақибларини ортда қолдирди.

\"Бавария\" футболчиси рақибларини 19 марта муваффақиятли алдаб ўтган. Бу борадаги энг яхши бешлик қуйидагилардан иборат:

1. Жамал Мусиала (Германия) – 19 дриблинг;
2. Альфонсо Дэвис (Канада) – 11;
3. Мухаммад Қуддус (Гана) – 10;
4. Анхель Ди Мария (Аргентина) – 9;
5. Килиан Мбаппе (Франция) – 8.

Шунингдек, Мбаппедан ташқари Сенегал терма жамоаси сафидаги Исмоил Сарр ва аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси 8 марта рақибларини алдаб ўтишга ҳаракат қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.