Нидерландия бош вазири Байденга: "Кечир, Жо! Аммо футбол ғалаба қозонди"

Нидерландия бош вазири Байденга: "Кечир, Жо! Аммо футбол ғалаба қозонди"
Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичи доирасидаги Нидерландия - АҚШ учрашувида европаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейин Нидерландия мамлакат бош вазири АҚШ Президенти Жо Байденга жавоб қайтарди. Байден жамоасининг \"учар голландлар\"га қарши баҳси олдидан \"Твиттер\"даги саҳифасида твит қолдирган. Унда қуйидаги сўзлар ёзилганди: \"Бу - соккер дейилади. Олға, АҚШ!\".

Бунга Нидерландия бош вазири Марк Рютте шундай жавоб қайтарди: \"Кечир, Жо! Аммо футбол ғалаба қозонди\".

Энди \"лолалар юрти вакиллари\" 1/4 финал учрашувини Аргентина - Австралия беллашуви ғолибига қарши ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.