Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма

Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Агар Марокаш – Португалия ўйинининг биринчи таймидаги статистикага қарасак, нотўғри хулоса чиқаришимиз мумкин. Тўпга эгалик қилиш нисбати – 35га 65, 29% ҳаракат Марокаш томонида, 51% марказда, 20% португаллар тарафида. Португалия биринчи рақам бўлиб ўйнади, Марокаш эса ўрта блокни ёпди ва қарши ҳужумларга ўтди.

Ғалаба голи – ҳеч қандай қарши ҳужум эмас, бу португалияликлар бутун тайм давомида интилган жуда узоқ комбинациядир.

Бу голни Криштиану Роналду услубида учган Эн Несири (2,53 метр!) урди ва бу ерда балки дарвозабоннинг ҳам хатоси бўлгандир.

Аммо, ҳаммасидан ҳам бу вазиятнинг қандай ривожлангани қизиқ. Бу сабр, чидамлилик ва хотиржамликнинг наъмунасидир. Биз эса ҳужумни бошидан кузатамиз ва завқланамиз.

Бошланғич нуқта – Феликснинг офсайди. Хакими эркин зарба билан чап қанотдан шеригига узатма берди – Аттийят-аллу эса 48 сониядан сўнг ассистни ижро этди.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Аттийят-алла олдинга ҳаракат қилади ва икки португалияликка дуч келади ва тўпни ортга узатма ижро этишдан бошқа варианти бўлмаган Буфалга қолдиради.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Амрабат пастроқ тушади ва ўзини таклиф этади. Пасни қабул қилиб олади ва дарвозабон орқали бошқа қанотга узатади.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Биз Марокашнинг қанотда 3га 2 ҳолда устунлигини кўрамиз, аммо португалияликлар қайта жойлашишади ва марказий чап ҳимоячи Эл Ямик тўпни дарвозабонга қайтаради. Амрабат шу пайтда \"қўриқчи\" вазифасидан кетади ва яна ўзини таклиф қилади.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
У жарима чизиғига тушади ва ярим ҳимоячи Унаида эркин канални кўради.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Унаи Зиеш атрофида ёйни юзага келтиради ва унга тўпни оширади.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Хаким навбатдаги узатмани ижро этади (ҳужумдаги учинчиси – \"Ман Сити\" даражаси!) – у ерда Буфалнинг португалияликлар қанот ҳимоячиси билан тўқнашувида имкониятни кўради. Аммо, Буфаль марказга ўтади.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Марокашликлар энг яхши имкониятни топишда сабр қилишади. Буфаль ўртага ўтади ва ортида Аттийят-алла қанотда бир ўзи қолиб кетганини сезади. Ва португалларни максимум марказга жалб қилади.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Унаи билан девор услубида ўйнайди.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Кейинчалик ўйинни идеал узатма бериш учун кўп вақт ва ҳудудга эга бўлган Аттийят-алланинг қанотига ўтказади. Шу билан бирга португалияликларнинг қанот ҳимоячиси ёлғиз қолиб кетди – марокашликлар икки ҳаракат билан қанотда 2га 1 ҳолатни юзага келтиришди.

Шу вақтда 188 сантиметр бўйга эга форвард Эн Несири қанот ҳимоячиси Рафаэль Геррейру (170см) билан бир ўзи қолиб кетди. Ўша пайтда Рубен Диаш қўлини кўтарган ҳолда ортида эмас, олдида хавф борлигини кўради.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Бир неча сониялардан сўнг юқори узатма, Эн Несирининг сакраши... 2,53 метрга!
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Ва 11 нафар хафа португалияликлар.
Навбатдаги сенсация! Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма
Тўп билан 48 сония, 15та пас, 9 нафар ҳаракатдаги ўйинчилар, қанотдан қанотга уч узатма. Ушбу кеча нафақат Марокаш ҳимояни ташкил этишдаги қаттиқ жамоа, балки ундан ҳам кўпроқ нарса эканлигини кўрсатди.

Алишер Остонов таржимаси

Манба: championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.