Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги илк мағлубиятдан кейин нималар деди?

\"Ан-Наср\" Саудия Арабистони чемпионати 20-туридан ўрин олган \"Ал-Иттиҳод\"га қарши баҳсда 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувдан кейин жамоа сардори Криштиану Роналду \"Инстаграм\"га пост жойлади.
\"Натижадан ҳафсаламиз пир бўлди, лекин бор эътиборимизни олдиндаги ўйинларга қаратамиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун \"Ан-Наср\" мухлисларига раҳмат. Биз сизга ишонишимиз мумкинлигини биламиз\", - дея ёзиб қолдирган португалиялик юлдуз.
Маълумот учун, риёдликлар ушбу мағлубиятдан кейин турнир жадвалида иккинчи ўринга тушиб қолди. Пешқадам \"Ал-Иттиҳод\"дан жамоа 1 очко ортда бормоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













