АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни сувга олиб бориб, суғормай қайтариб келди

АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни сувга олиб бориб, суғормай қайтариб келди

Англия Премьер-лигаси 34-туридан ўрин олган \"Ливерпуль\" ва \"Тоттенхэм\" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур тўқнашувда майдон эгалари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Арнольднинг узатмасидан кейин Жонс ҳисобни очди. Икки дақиқа ўтиб, Луис Диас орадаги фақрни яна биттага ошириб қўйди. 15-дақиқада Гакпо ишлаган пенальтини Салоҳ голга айлантирди. 

Биринчи бўлим охирларида Кейн ҳисобни қисқартирди. Жамоалар 3:1 ҳисобида танаффусга йўл олди. Иккинчи таймни \"шпорлар\" фаол бошлади ва ҳисобни тенглаштирди. Беллашувнинг сўнгги сонияларади захирадан ўйинга қўшилган Жота гол уриб, ғалабани илиб кетди.

\"Ливерпуль\" – \"Тоттенхэм\" 4:3 (3:1, 1:2)

Голлар: 1:0 – 3 Джонс, 2:0 – 5 Диас, 3:0 – 15, пенальти Салах, 3:1 – 39 Кейн, 3:2 – 77 Сон Хын Мин, 3:3 – 90+3 Ришарлисон, 4:3 – 90+5 Диогу Жота.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Фабиньо, Джонс (Милнер, 86), Эллиотт (Хендерсон, 63), Салах, Диас (Диогу Жота, 63), Гакпо (Нуньес, 73).

Тоттенхэм – Форстер, Порро (Лукас Моура, 90), Дайер, Дэвис, Ромеро, Перишич (Данджума, 90), Хейбьерг, Кулусевски (Сарр, 66), Скипп (Ришарлисон, 84), Сон Хын Мин, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Сон Хын Мин (52), Конате (70), Диогу Жота (81), Милнер (90), Ришарлисон (90).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.