Бокс бўйича ЖЧ—2023. Лазизбек Мулложонов илк жангида рақибини қийинчиликсиз таслим этди

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Лазизбек Мулложонов илк жангида рақибини қийинчиликсиз таслим этди

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 5-кунги баҳслари бугун бўлиб ўтмоқда.

-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Муллажонов колумбиялик Марло Хартадога қарши рингга кўтарилди. Биринчи раундда Лазизбек устунлик қилди. Иккинчи раундни ҳам Муллажонов ўз фойдасига ҳал қилди. Учинчи раунддан сўнг ўзбекистонлик боксчи 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.

Шунингдек, 5 май санасидан ўрин олган баҳсларда Абдумалик Ҳалоков (-57 кг) ва Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) ўз жангларини ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.