U-20 ЖЧ—2023. Ўзбекистон ёшлари бугун Янги Зеландияга қарши ўйнайди

U-20 ЖЧ—2023. Ўзбекистон ёшлари бугун Янги Зеландияга қарши ўйнайди
\"\"
Фото: ЎФА

Аргентина мезбонлигида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур баҳслари 23 май, сешанба куни старт олади.

А гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2-турда Янги Зеландияга қарши майдонга тушади. Аргентина эса Гватемала билан ўйнайди.

1-турда Равшан Ҳайдаров шогирдлари мусобақа мезбони Аргентинага ютқазиб қўйганди (1:2). Янги Зеландия эса Гватемаладан устун келган (1:0).

Ўзбекистон иштирокидаги ўйин Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. Учрашувни Ўзбекистон ҳудудида UzReport телеканалида томоша қилиш мумкин.

Шунингдек, 24 майга ўтар кечаси B гуруҳидаги ўйинлар ҳам ўтказилади.


U-20 ЖЧ—2023

23/24 май

А гуруҳи

  • Ўзбекистон — Янги Зеландия 23:00
  • Аргентина — Гватемала 02:00

B гуруҳи

  • АҚШ — Фижи 23:00
  • Эквадор — Словакия 02:00
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.