Шахмат. Магнус Карлсен илк марта жаҳон кубоги соҳибига айланди

Шахмат. Магнус Карлсен илк марта жаҳон кубоги соҳибига айланди
Фото: Shahid Ahmed

Норвегиялик гроссмейстер финалда ҳиндистонлик Прагнанандҳа билан дастлаб 2 та классик партияда дуранг ўйнади, бугун эса тай-брекда тезкор шахматда ғалаба қозонди. 3-ўринни эса Фабиано Саруана эгаллади. У Нижат Аббасовни тай-брекда мағлуб этган.

Магнус Карлсен шахмат тожи учун номзодлар турнирида қатнашишдан воз кечгани сабабли унинг ўрнига 4-ўринни олган Нижат Аббосов борадиган бўлди.

Ғолиблар қуйидагича пул мукофотини қўлга киритди:
1-ўрин: 110 минг АҚШ доллари;
2-ўрин: 80 минг АҚШ доллари;
3-ўрин: 60 минг АҚШ доллари;
4-ўрин: 50 минг АҚШ доллари.

Қайд этиш жоиз, Карлсеннинг ушбу турнирдаги энг яхши натижаси 3-ўрин эди.

Маълумот учун, Магнус 2013-2023 йилгача – классик шахмат йўналишида, 2014-2016, 2019, 2022 йил – рапид бўйича, 2014-2015, 2017-2019 ва 2022 йил блиц йўналишида ғолибликни қўлга киритган. Жаҳон кубогининг амалдаги соҳиби хитойлик Дин Лижэнь саналарди.

Шахмат. Магнус Карлсен илк марта жаҳон кубоги соҳибига айланди

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.