Конор жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳибига айланди!

Конор жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳибига айланди!

Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор 20 йил деганда жиу-житсуда қора белбоғга эга чиқди. Мазкур натижани қуйидаги сўзлар билан ифодалади:

\"20 йиллик машаққатли меҳнат самараси! Бу белбоғни мураббийим ва дўстим Жон Кавананинг қўлидан қабул қилиб олиш катта шараф.

Бундай натижага эришиш йўлида мен билан бирга бўлган Жон Кавана ва барча яқин дўстларимга катта раҳмат. Энди менда Бразилия жиу-житсусида қора белбоғ бор!\", дея Twitter\'да пост жойлади Конор Макгрегор.

Конор жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳибига айланди!

Олдинроқ, UFC президенти Дана Уайт Конор кейинги жангини Майкл Чендлерга қарши ўтказиши мумкинлигини айтганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.