А Серия. Шомуродов ярим соат ўйнаган баҳсда "Кальяри" дуранг натижа қайд этди

А Серия. Шомуродов ярим соат ўйнаган баҳсда "Кальяри" дуранг натижа қайд этди

Италия А Сериясининг 4-туридан ўрин олган \"Кальяри\" - \"Удинезе\" баҳси бўлиб ўтди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда икки жамоада ҳам кўплаб имкониятлар юзага келди. Бироқ беллашувда ҳисоб очилмади.

\"Кальяри\" сафида тўп тепадиган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 60-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Шу тариқа, \"Кальяри\" 1 очкони қўлга киритиб, 2 очко билан турнир жадвалида 18-ўринга чиқиб олди. \"Удинезе\" 3 очко тўплаган ҳолда 16-ўринни банд этган.

Кальяри – Удинезе 0:0

Кальяри – Радунович, Заппа (Нандес, 79), Ветеска, Хацидьякос (Оберт, 80), Доссена, Аужелло (Ацци, 66), Дейола, Макумбу, Прати (Ди Пардо, 80), Лувумбу, Паволетти (Шомуродов, 60).

Удинезе – Сильвестри, Эбоселе (Жоау Феррейра, 72), Кабаселе (Эбосс, 38; Гессан, 46), Бийол, Перес, Камара, Уолас, Ловрич (Пайеро, 72), Самарджич, Товен (Перейра, 82), Лукка.

Огоҳлантиришлар: Ветеска (59), Товен (63).

Челтатиш: Ветеска (90+5)

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.