Баҳодир Жалолов ҳам Осиё ўйинлари ғолибига айланди!

Ханчжоуда давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳслари финалига йўл олган учинчи вакилимиз Баҳодир Жалоловнинг жанги ҳам ўз якунига етди.
У финал жангида қозоғистонлик Қамшибек Кўнкабоевга қарши рингга кўтарилди. Рақибга қарши юртдошимиз доимгидек ишончли ҳаракат қилди. Бутун жанг мобайнида катта устунликка эришган юртдошимиз якунда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Осиё ўйинлари ғолибига айланди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













