А Серия. Шомуродов ассист қилган ўйинда "Кальяри" ғалабани қўлдан чиқарди

Италия А Сериясининг 9-туридан ўрин олган \"Салернитана\" - \"Кальяри\" баҳси бўлиб ўтди. Унда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Мезбонлар сафида голларни Диа (дубль) киритди. Сардинияликларнинг икки голи Лувумбо ва Виола номига қайд этилди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса сардинияликлар сафида 84-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди. Аҳамиятлиси, у жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди.
Шу тариқа, \"Кальяри\" 1 очкони қўлга киритиб, 3 очко билан 20-ўринда қолди. \"Салернитана\" 4 очко тўплаган ҳолда 19-ўринни банд этган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













