Грэм Арнольд: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

Осиё кубоги \"B\" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Австралия - Сурия учрашувидан олдин Австралия терма жамоаси бош мураббий ва футболчи Азиз Бехич матбуот анжуманида қатнашишди.
- Жаноб бош мураббий Сурияга қарши учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Учрашувга тайёрмиз. Ҳиндистонга қарши яхши ўйнадик ва эртага яна бир синов олдида турибмиз.
Азиз Бехич
- Эртанги учрашув ҳақида нималар дея оласан?
- Сурия терма жамоасида яхши таркиб йиғилган. Биз эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик.
- Дастлабки учрашувда бир нечта муаммоларга дуч келдик дедингиз. Айнан қайси позицияларни кучайтиришни истайсиз?
- Ҳиндистонга қарши учрашувда зарбадан олдинги пас беришда муаммо бўлди. Мен жамоамиз билан ушбу жиҳатни тўғрилашга эришдик.
- Сурияга қарши қандай натижа кутмоқдасиз ва қандай натижадан қониқасиз?
- Фақат ғалаба. Биз бу ерга нима учун келганлигимизни биламиз ва ким рақиб бўлишидан қатъий назар ғалаба учун майдонга тушамиз.
- Ўтган матбуот анжуманларида биз бу ерга кубок учун келдик дедингиз. Биринчи учрашувдан кейин жамоангизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Олдиндан бирор нима дейиш қийин. Ўйиндан ўйинга режамиз ўзгаради. Ҳозир фақат Сурияга қарши учрашув ҳақида ўйламоқдамиз.
- Жамоангизда жароҳатлар борми?
- Йўқ. Барча футболчилар майдонга тушишга тайёр.
- Австралия Осиё минтақасига кўчиб ўтганига кўп бўлмади. Сизнинг мамлакатингизда ушбу қарорни қандай қабул қилишган. Мухлислар ушбу қарорни қўллаб қувватлашадими?
- Менимча ҳа. Сабаби Осиё минтақаси орқали футболимизни ривожлантиришимиз мумкин. Осиёда кучли терма жамоалар жуда кўп. Океанияда эса терма жамоаларнинг сони кам. Осиё футбол конфедерациясига кўчиб ўтганимиздан фақат Янги Зеландия ранжиган(кулади).













