"Насаф" янги легионерининг голи эвазига "Алания"ни таслим этди

"Насаф" янги легионерининг голи эвазига "Алания"ни таслим этди

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” жамоаси бугун Анталиядаги йиғинида Владикавказнинг “Алания” клубига қарши назорат учрашувида иштирок этди.

“Насаф” таркиби: Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Жавоҳир Сидиқов, Ислом Кенжабоев, Муродбек Раҳматов, Шаҳзод Акрамов, Виктор Да Силва.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Зафар Ҳакимов, Жамбули Жигаури, Бекжон Жўрабоев, Нодирбек Мукаров, Аслиддин Турсунпўлатов, Азизбек Хаитов, Жавоҳир Отамуротов.

"Насаф" янги легионерининг голи эвазига "Алания"ни таслим этди

Учрашувнинг 21-дақиқада Марко Станоевичнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди ва қайтган тўпни Да Силва дарвоза тўрига жойлаб қўйди. 1:0 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади ва “Насаф” ғалаба қозонди.

Ўтган сафар қаршиликлар Озарбайжоннинг \"Турон\" жамоасини 4:2 ҳисобида таслим қилган бўлиб, Виктор Да Силва хет-трикка эришганди. Навбатдаги баҳсда ҳам у яна ўзини кўрсатди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.