"Навбаҳор" Лобановни ўз футболчиси сифатида таништирди

"Навбаҳор" Лобановни ўз футболчиси сифатида таништирди
Тажрибали дарвозабон Александр Лобанов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Лобанов 1986 йил, 4 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Сўғдиёна” (Жиззах, 2005-2006 йиллар), “Қайсар” (Қизилўрда,Қозоғистон, 2007 йил), “Акжайик” (Уральск, Қозоғистон, 2008 йил), “Бухоро” (Бухоро, 2009-2010 йиллар), “Арал” (Нукус, 2011 йил), “Пахтакор” (Тошкент, 2012-2015 йиллар, 2016 йилнинг 2-давраси – 2018 йил), “Металлург” (Бекобод, 2019–2023 йиллар) жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони (2012, 2014-2015 йиллар), шунингдек, миллий чемпионатимизнинг кумуш (2018 йил) ва бронза (2017 йил) медаллари соҳиби.

Бундан ташқари, Эрон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган (\"Персеполис\" сафида, 2016 йил). 2015-2017 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.