Февзи Давлетов: "Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман"

Суперлига 2-тури доирасидаги \"Қизилқум\" — \"Сурхон\" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Февзи Давлетов: \"Икки хил таймлар гувоҳига айландик. Йигитларга ишонч етишмади. Иккинчи бўлимда \"Қизилқум\" қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Бу вазиятдан чиқиш керак\".
- Мавсум стартидан аввал кутилмаганда \"Сурхон\"да бош мураббий ўзгарди. Жамоа дастлабки икки турда ишончсиз ўйин кўрсатмоқда. Буларнинг ортида нима турибди деб ўйлайсиз?
- Биз шу мавзуда йигитлар билан суҳбатлашиб, сабабларини тушунишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Психология бўлса керак деб ўйлайман.
- Нега Нимели йўқ?
- Унда жароҳат бор. Яна баъзи футболчилар даволанмоқда.
- Уларнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Кейинги ўйиндан аввал уларнинг ҳолатига баҳо бериб, қарор қабул қиламиз.
- \"Сурхон\" иккинчи таймни яхши бошлади, кийиниш хонасида уларга нималар дедингиз?
- Йигитлар билан жиддий, баланд овозда суҳбатлашиб олдик.
- Биринчи голдан сўнг бугунги ўйинга қилган режаларингиз ўзгариб кетдими?
- Бугун ижобий натижага режа қилиб, ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи эдик. Рақибни прессингга таклиф қилдик, аммо ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Ҳужумкор ўйинни сўраган эдим.
- \"Сурхон\" март ойининг ўзида яна \"Навбаҳор\" ва \"Андижон\" билан ўйнаши керак. Жамоа учун футбол баҳори оғир бошландими?
- Ҳамма билан сифатли ўйин кўрсатиш керак.
- \"Сурхон\" Нимелига жуда боғланиб қолганми?
- Муҳаммад Али Абдураҳмонов \"Пахтакор\" билан баҳсда фаол ўйнади. Бугун унга имкон бергандик. Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз.
- Дарвозабон кетма-кет иккинчи тур қўпол хатога йўл қўйяпти.
- Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман.
- \"Қизилқум\"дан шундай ўйин кутганмидингиз?
- Албатта. \"Бунёдкор\"га қарши баҳсни кўрдик, барчасини ўргниб чиқдик.
- Футбол мухлислар учун ўйналади. Уй ўйинларини ўтказиш учун \"Сурхон\"га Қарши шаҳри яқинроқ эди, нега жамоа Тошкентда ўйнаяпти?
- Бироз кутиб туришимиз керак. Иккинчи даврада жамоа Термизга қайтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Февзи Давлетов: \"Икки хил таймлар гувоҳига айландик. Йигитларга ишонч етишмади. Иккинчи бўлимда \"Қизилқум\" қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Бу вазиятдан чиқиш керак\".
- Мавсум стартидан аввал кутилмаганда \"Сурхон\"да бош мураббий ўзгарди. Жамоа дастлабки икки турда ишончсиз ўйин кўрсатмоқда. Буларнинг ортида нима турибди деб ўйлайсиз?
- Биз шу мавзуда йигитлар билан суҳбатлашиб, сабабларини тушунишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Психология бўлса керак деб ўйлайман.
- Нега Нимели йўқ?
- Унда жароҳат бор. Яна баъзи футболчилар даволанмоқда.
- Уларнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Кейинги ўйиндан аввал уларнинг ҳолатига баҳо бериб, қарор қабул қиламиз.
- \"Сурхон\" иккинчи таймни яхши бошлади, кийиниш хонасида уларга нималар дедингиз?
- Йигитлар билан жиддий, баланд овозда суҳбатлашиб олдик.
- Биринчи голдан сўнг бугунги ўйинга қилган режаларингиз ўзгариб кетдими?
- Бугун ижобий натижага режа қилиб, ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи эдик. Рақибни прессингга таклиф қилдик, аммо ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Ҳужумкор ўйинни сўраган эдим.
- \"Сурхон\" март ойининг ўзида яна \"Навбаҳор\" ва \"Андижон\" билан ўйнаши керак. Жамоа учун футбол баҳори оғир бошландими?
- Ҳамма билан сифатли ўйин кўрсатиш керак.
- \"Сурхон\" Нимелига жуда боғланиб қолганми?
- Муҳаммад Али Абдураҳмонов \"Пахтакор\" билан баҳсда фаол ўйнади. Бугун унга имкон бергандик. Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз.
- Дарвозабон кетма-кет иккинчи тур қўпол хатога йўл қўйяпти.
- Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман.
- \"Қизилқум\"дан шундай ўйин кутганмидингиз?
- Албатта. \"Бунёдкор\"га қарши баҳсни кўрдик, барчасини ўргниб чиқдик.
- Футбол мухлислар учун ўйналади. Уй ўйинларини ўтказиш учун \"Сурхон\"га Қарши шаҳри яқинроқ эди, нега жамоа Тошкентда ўйнаяпти?
- Бироз кутиб туришимиз керак. Иккинчи даврада жамоа Термизга қайтади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













