Исроил Мадримов янги Головкинми? Эдди Хирндан эътироф...

Исроил Мадримов янги Головкинми? Эдди Хирндан эътироф...
Британиялик таниқли промоутер Эдди Хирн Исроил Мадримов(10-0-1, 7 KO) ва Магомед Қурбонов(25-1, 13 KO) ўртасидаги жангдан сўнг ўз фикрларини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳамюртимиз Мадримов Эддини шу қадар ҳайратда қолдирдики, Хирн уни “янги Головкин” деб атаганди.

\"Бу йигит йиртқич жангчи. У янги Геннадий Головкин. Қурбоновни осонгина мағлуб этганига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Менимча, Мадримов биринчи ўрта вазн тоифасидаги барча камарлар учун курашади\", - деб Хирн сўзларини келтирган BoxingScene.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадридимов ва Магомед Қурбонов ўртасидаги жанг 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтди ва унда ҳамюртимиз бешинчи раундда рақибини техник нокаутга учратди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.