Евро-2024. Плей-оффда кейинги босқичга йўл олган терма жамоалар билан танишинг!

Евро-2024. Плей-оффда кейинги босқичга йўл олган терма жамоалар билан танишинг!
\"Евро-2024\" саралаш босқичининг дастлабки плей-оффидан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Греция йирик 5:0 ҳисобида Қозоғистонни мағлуб қилган бўлса, Исландия Исроил устидан зафар қучди. Шунингдек, Польша ва Уэльс ҳам кейинги босқичда. Плей-оффнинг энг драматик ўйини Босния ва Украина ўртасида бўлиб ўтди. Дастлаб гол ўтказиб юборган украиналиклар сўнгги дақиқаларда икки марта жавоб қайтариб. камбэк амалга оширди.

Шу тариқа, \"Евро-2024\" саралаш босқичи доирасида сўнгги 3 та ўйин қолди.

1. Грузия - Греция;
2. Уэльс - Польша;
3. Украина - Исландия.

Мазкур учрашувлар 26 ва 27 март кунлари бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.