Лионел Месси 2026-йилги жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Лионел Месси 2026-йилги жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Лионел Месси ўзининг афсонавий фаолияти якунига яқинлашаётган бўлса-да, 2026-йилги жаҳон чемпионати олдидан бўшашиш ниятида эмас. Интер Миами юлдузи Аргентина терма жамоаси сафида чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун жисмоний ҳолатини энг юқори даражада ушлаб туришга интилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Унинг терма жамоадаги сафдоши Родриго де Паул Мессининг машғулотлар жараёни ҳақида қизиқарли маълумотларни ошкор қилди. Маълум бўлишича, саккиз карра Олтин тўп соҳиби клубдаги асосий машғулотлардан ташқари, қўшимча тарзда кунига икки марта шуғулланмоқда.

Родриго де Паулнинг сўзларига кўра, улар бир неча ой давомида махсус дастур асосида ишламоқда. "Биз клубдаги машғулотлардан ташқари, жисмоний ҳолатимизни идеал даражага етказиш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз. Биз ўзимиз учун икки сменали машғулот режасини туздик ва мураббийимиз назорати остида қаттиқ меҳнат қиляпмиз", — дейди ярим ҳимоячи.

Месси жорий мавсумда Интер Миами сафида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. У MLS доирасидаги 12 та учрашувда 11 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Яқинда Синсиннати дарвозасига киритилган дубл жамоасининг Шарқий конференция жадвалида учинчи ўринга кўтарилишига катта ҳисса қўшди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.