ЦСКА устози Файзуллаевнинг сариқ карточка олгани ҳақида гапирди

ЦСКА устози Файзуллаевнинг сариқ карточка олгани ҳақида гапирди
Россия Премьер лигасининг 24-туридан ўрин олган ЦСКА - \"Ахмат\" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинни асосий таркибда бошлаган Аббосбек Файзуллаев 7-дақиқада рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди. Бу ҳамюртимиз учун чемпионатдаги 4-огоҳлантириш бўлди ва навбатдаги \"Спартак\"ка қарши беллашувни ўтказиб юборади. Ҳамюртимиз 63-дақиқада заҳирага олинди.

Беллашувдан сўнг матбуот анжуманида журналистлар томонидан Федотовга Файзуллаев ҳақида савол берилди.

- Файзуллаев еттинчи дақиқадаёқ сариқ карточка олди. Унда 3 та сариқ карточка бор эди. Ўйиндан олдин унга эҳтиёт бўлиш ҳақида тайинлаганмидингиз?
- \"Биз ҳар доим бундай нарсаларни назорат қиламиз, футболчиларга имкон қадар карточка олмаслигини тушунтирамиз. Лекин майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳар қандай футболчи курашга киришганда ҳамма нарсани унутади\", - деди \"армиячилар\" устози.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.