Вадим Абрамов: "Чемпионлар лигасида ҳам "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" 3:3 ўйнади"

Вадим Абрамов: "Чемпионлар лигасида ҳам "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" 3:3 ўйнади"
Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган \"Динамо\" - \"Насаф\" (3:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида
- Албатта, ўйинни кўрдинглар, мухлисларга ёқадиган ва томошабоп футбол бўлди. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Бироқ, иккинчи бўлимда йигитлар характер кўрсатишди ва ёрқин футбол намойиш этишди.

- Гуруҳдаги вазият ҳақида фикрингиз?
- Нариги учрашувда қандай натижа қайд этилди?

- \"Навбаҳор\" ғалаба қозонди.
- Тушунарли. Демак, ҳозир бизда 2 та очко бор ва яхши гуруҳда яхши вазиятга эгамиз. Гуруҳ босқичидан чиқиш ёки чиқмаслигимиз \"Навбаҳор\" билан ўйиндан сўнг ҳал бўлади.

- \"Андижон\" билан ҳам, бугун ҳам жамоангиз очиқ футбол намойиш этди. Бу сизнинг учрашувга танлаган услубингизми?
- Чемпионлар лигасида ҳам \"Реал Мадрид\" ва \"Манчестер Сити\" 3:3 ўйнади. Жавоб ўйинида Мадрид клуби ҳимоявий услуб танлаб натижага эришди. Футболда шунақа ўйинлар учраб туради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.