Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди

Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди
Мамлакатимизнинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган хоккей бўйича \"U-18 Осиё-Океания чемпионати\" доирасида финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-18 терма жамоамиз Таиландга қарши саф тортди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Вакилларимиз сафида Тимур Ҳабибов ва Абдуқаюм Абдувосиқов шайбаларга муаллифлик қилди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз мазкур турнирда чемпионликни қўлга киритди.

3-ўрин учун кечган баҳсда эса Мўғулистон хоккейчилари БАА термасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медалларга эга чиқди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.