Футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди

Футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди
Исроилда пенальтилар серияси давомийлиги бўйича жаҳон рекорди қайд этилди. Мамлакат учинчи дивизиони плей-офф босқичи, ярим финал учрашувида \"Димон\" ва \"Шимшон\" (асосий вақтда 2:2) клублари пенальтилар сериясига мурожаат қилишди.

Иккала жамоа ушбу серияда жами 56 марта (ҳар бир жамоа 28 мартадан) пенальти тепишди. Якунда \"Димон\" клуби 23:22 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аввалги рекорд 2022 йилда Англияда ўрнатилганди. Ўшанда \"Вашингтон\" ва \"Бедлингтон\" жамоалари пенальтилар сериясида жами 54 та зарбани амалга ошириишганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.