Тедди Ринер — 4 карра Олимпия чемпиони бўлган биринчи дзюдочи

Фото: AP
Дзюдочи Тедди Ринер 2024 йилги Олимпиадада 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. У финалда кореялик Ким Мин Чонни мағлуб этди.
Натижада франциялик атлет тўрт карра Олимпия чемпиони бўлган биринчи дзюдочига айланди.
Ринер бунгача Лондон-2012, Рио-де-Жанейро-2016 ва Токио-2020 (аралаш жамоа)да ҳам олтин медални қўлга киритганди. Шунингдек, у Пекин-2008 ва Токио-2020 мусобақаларида индивидуал баҳсларда бронза медалларига сазовор бўлган.
Маълумот учун, Париж-2024да +100 кг вазнда бронза медалларини тожикистонлик Темур Раҳимов ва Ўзбекистон вакили Алишер Юсупов қўлга киритишди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Дзюдочи Тедди Ринер 2024 йилги Олимпиадада 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. У финалда кореялик Ким Мин Чонни мағлуб этди.
Натижада франциялик атлет тўрт карра Олимпия чемпиони бўлган биринчи дзюдочига айланди.
Ринер бунгача Лондон-2012, Рио-де-Жанейро-2016 ва Токио-2020 (аралаш жамоа)да ҳам олтин медални қўлга киритганди. Шунингдек, у Пекин-2008 ва Токио-2020 мусобақаларида индивидуал баҳсларда бронза медалларига сазовор бўлган.
Маълумот учун, Париж-2024да +100 кг вазнда бронза медалларини тожикистонлик Темур Раҳимов ва Ўзбекистон вакили Алишер Юсупов қўлга киритишди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













