Максим Шаских: Асосийси, декабрь ойидаги якуний мақсадга ким етиши

Суперлигада 15-тур баҳслари давом эттирилди. Турнинг марказий учрашуви эса Қаршида кечди. Унда \"Насаф\" \"Пахтакор\"дан минимал ҳисобда устун келди. Беллашувдан сўнг \"шерлар\" бош мураббийи Максим Шаских матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биз бугун яратган имкониятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлар эди. Ҳар сафар йигитларга агар ўзимизга ўзимиз муаммо туғдирмасак, чемпионатда бизни ютадиган жамоа йўқ эканини айтиб келаман.
- \"Пахтакор\"да яхши ўйин йўлга қўйилган, аммо якунда нимадир етишмаяпти. Селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта кўнглим тўлди. Қаерда нима етишмаяпти, бизга? Янги келганлар киришиб кетишга ҳаракат қилмоқда. Афсуски, ҳаммаси учун вақт керак.
- 4 та дуранг ва иккита мағлубият. \"Насаф\" билан ўйинларда ҳали ғалаба қозонмадингиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Бу футбол. Асосийси, декабрь ойидаги якуний мақсадга ким етиши. Исталган жамоага енгилиш, исталганини енгиш мумкин. Масофа ҳали узоқ, ўйинлар кўп.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!- Биз бугун яратган имкониятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлар эди. Ҳар сафар йигитларга агар ўзимизга ўзимиз муаммо туғдирмасак, чемпионатда бизни ютадиган жамоа йўқ эканини айтиб келаман.
- \"Пахтакор\"да яхши ўйин йўлга қўйилган, аммо якунда нимадир етишмаяпти. Селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта кўнглим тўлди. Қаерда нима етишмаяпти, бизга? Янги келганлар киришиб кетишга ҳаракат қилмоқда. Афсуски, ҳаммаси учун вақт керак.
- 4 та дуранг ва иккита мағлубият. \"Насаф\" билан ўйинларда ҳали ғалаба қозонмадингиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Бу футбол. Асосийси, декабрь ойидаги якуний мақсадга ким етиши. Исталган жамоага енгилиш, исталганини енгиш мумкин. Масофа ҳали узоқ, ўйинлар кўп.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













