Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Фото: Президент матбуот хизмати
Қозон шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - \"Дўстлик\" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Юксак мукофотни давлат раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.
Президент ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.
Мамлакат етакчиси Татаристон раҳбарига мукофот учун самимий миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди ҳамда Татаристон халқига эзгу тилакларини билдирди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қозон шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - \"Дўстлик\" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Юксак мукофотни давлат раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.
Президент ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.
Мамлакат етакчиси Татаристон раҳбарига мукофот учун самимий миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди ҳамда Татаристон халқига эзгу тилакларини билдирди.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













