Зоран Марушич, Владимир Йовович ва Муҳаммадали Ғиёсовлар "Нефтчи" футболчисига айланди

Зоран Марушич, Владимир Йовович ва Муҳаммадали Ғиёсовлар "Нефтчи" футболчисига айланди
\"Нефтчи\" янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Ўтган мавсум \"Сўғдиёна\"да ўзини кўрсатган Владимир Йовович фарғоналиклар сафига ўтди. Сўнгги мавсум жиззахликлар сафида барча турнирларда 28 та баҳсда майдонга тушган Йовович 10 та гол уриб, 10 та голли пас берган.

Охирги мавсум \"Насаф\" билан Суперлига чемпионига айланган Зоран Марушич фаолиятини \"Нефтчи\"да давом эттиради. Бундан ташқари, \"Қизилқум\" собиқ ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ғиёсов Фарғона клуби билан битимга имзо чекди.

Манба: t.me/pfcneftchi_uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.