Осиё кубоги U20. Австралия Саудия Арабистонини енгиб, қитъа чемпиони бўлди

Осиё кубоги U20. Австралия Саудия Арабистонини енгиб, қитъа чемпиони бўлди
Фото: The AFC
Хитойда футбол бўйича 20 ёшгача бўлган терма жамоалар иштирокидаги Осиё кубоги (U20) якунланди.

Ушбу турнирни ҳеч муболағасиз «ғалати пеналтилар чемпионати» дейиш мумкин: Ўзбекистонни Жанубий Корея мағлуб этди, корейсларни саудияликлар доғда қолдирди, уларни эса австралияликлар...

Бугун бош совринни қўлга киритиш учун майдонга чиққан Австралия ва Саудия Арабистони ёшлар жамоалари қарама-қаршилигида асосий вақт ва қўшимча бўлимларда кучлар тенг келди: 24-дақиқада Агости ҳисобни очди, 45+2-дақиқада Талал Ҳожи мувозанатни тиклади — 1:1.

Пеналтилар сериясида австралияликларнинг омади чопиб, Осиё кубоги U20 чемпионлигини қўлга киритишди.

Осиё кубоги U20. Финал

Австралия – Саудия Арабистони 1:1.

Пеналтилар серияси – 5:4.

Голлар: Агости 24 — Талал Ҳожи 45+2.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.