Эртага "Ал Ҳилол"нинг қайси футболчилари "Пахтакор"га қарши ўйнамайди?

Эртага "Ал Ҳилол"нинг қайси футболчилари "Пахтакор"га қарши ўйнамайди?
Эртага Элит ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган \"Пахтакор\" – \"Ал Ҳилол\" учрашуви бўлиб ўтади. Саудия Арабистони жамоаси Тошкентга бир қатор йўқотишлар билан етиб келди.

\"Ал Ҳилол\" матбуот хизматига кўра, 6 нафар футболчи эртага майдонга тушмайди:
  • Ўнг қанот ҳимоячиси Ҳамад Ал Ями елкасидан жароҳат олган;
  • Қанот ҳимоячиси Жоау Канселу тиззаости пайини узиб олгани учун 8 ҳафта даволанади;
  • Чан қанот ҳимоячиси Ренан Лоди ҳозирча спорт залида шуғулланмоқда;
  • Ҳужумчи Александар Митрович жамоа Ўзбекистондан қайтганидан кейин машғулотларга қўшилади;
  • Марказий ҳимоячи Ҳасан Ал Тамбакти жароҳатдан тикланишда давом этмоқда;
  • Чап қанот ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳрони тикланиш жараёнини давом эттирмоқда, жамоа машғулотларининг бир қисмида қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, \"Пахтакор\" – \"Ал Ҳилол\" беллашуви эртага \"Жар\" стадионида 21:00 да старт олади.

Манба: alhilal.com
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.