Суперлиганинг 9-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голларни томоша қилинг

Суперлиганинг 9-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голларни томоша қилинг
Суперлиганинг 9-турини бошлаб берган \"Андижон\" - \"Нефтчи\" қарама-қаршилигидаги водий дербисида меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Ушбу тур доирасида \"Андижон\" ўз уйида Виталий Левченко бошчилигидаги \"Нефтчи\"ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Фаррух Сайфиев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Жамшид Искандеров орадаги фарқни 2 тага етказиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Мазкур тўқнашувдан сўнг \"йўлбарслар\" очколар сонини 15 тага етказиб олиб, \"Бунёдкор\" ва \"Динамо\" билан тенглашиб олди. \"Бургутлар\" эса 9 очко билан турнир жадвалининг 12-ўринида қолди.

Суперлиганинг 9-турида Самарқанднинг \"Динамо\" клуби ўз уйида \"Сурхон\"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 21-дақиқасида Ричард Фрайдэй томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, \"Динамо\" очколар сонини 18 тага етказиб, 2-ўрингача кўтарилди. \"Сурхон\" эса 10 очко билан 8-поғонада қолди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.