Килиан Мбаппе: «Мен ҳақиқий буюкликни кўрдим»

Килиан Мбаппе: «Мен ҳақиқий буюкликни кўрдим»
22 май куни Килиан Мбаппе «Реал»нинг афсонавий ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан хайрлашди, деб Euro-football.ru хабар берди.

39 ёшли хорват футболчисининг клуб билан шартномаси якунланади ва у янги мавсумда жамоани тарк этади. Модрич 2012 йилдан бери «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У расман жамоа билан 24 май куни «Реал Сосьедад»га қарши Ла Лига ўйинида хайрлашади.

Мбаппе ижтимоий тармоқда шундай ёзди:
«Ака, бу мавсумда сен билан бирга ўйнаш, биргина кийиниш хонасини бўлишиш мен учун омад бўлди. Мен ўз кўзларим билан ҳақиқий буюклик нималигини кўрдим. Сен тарихдаги энг яхши футболчилардан бирисан, бироқ энг муҳими – сен ажойиб инсонсан. Ундан ҳам муҳими, сен бутун дунё ҳурмат қилган ва ҳавас қилган инсонсан. Раҳмат сенга, афсона.»
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.