"Челси" қандай қилиб суперкамбек эвазига "Бетис"ни мағлуб этди (видео)

"Челси" қандай қилиб суперкамбек эвазига "Бетис"ни мағлуб этди (видео)
Конференциялар лигасининг финал баҳсидан ўрин олган \"Бетис\" - \"Челси\" баҳси якунига етди. Ушбу тўқнашувда \"аристократлар\" камбек амалга ошириб, 1:4 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Беллашувда \"Бетис\" 9-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Тезкор голга Абдессамад Эззальзули муаллифлик қилди.

Ушбу голга жавоб тариқасида эса лондонликлар рақид дарвозасига тўртта тўп киритди: Энцо Фернандес 65\', Николас Жексон 70\', Жейдон Санчо 83\', Мойсес Исаак Кайседо 90\'.

\"Бетис\" (Севилья, Испания) – \"Челси\" (Лондон, Англия) 1:4
Голлар:
Эззальзули 9 – Энцо 65, Джексон 70, Санчо 83, Кайседо 90+1

\"Бетис\": Адриан – Сабали, Бартра, Натан, Рикардо Родригес (Перро 46) – Форнальс (Альтимира 85), Иско, Джонни (Ло Чельсо 85) – Антони, Бакамбу (Руибаль 72), Эззальзули (Хесус Родригес 53)

\"Челси\": Йоргенсен – Густо (Джеймс 46), Чалоба, Бадьяшиль (Колвилл 61), Кукурелья – Энцо, Кайседо – Мадуэке, Палмер (Гиу 87), Нету (Санчо 61) – Джексон (Дьюсбери-Голл 80)

Огоҳлантиришлар: Антони 88, Перро 90+5 – Бадьяшиль 55, Палмер 80, Санчо 84
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.