Ўзбекистонда Формула-1 мусобақаси ўтказилиши мумкин

Британиялик машҳур автожурналист Жо Сейвуднинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ҳудудида Формула-1 мусобақасининг бир босқичини ўтказишни кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон вакили яқинда Сингапур Гран-приси пайтида пойгачилар базасида учрашув ўтказган ва айнан шу ерда Тошкент ёки бошқа шаҳарда мусобақани ташкил этиш имконияти муҳокама қилинган.
Ҳозирги пайтда Формула-1 босқичлари Осиё ва Яқин Шарқдаги саккизта мамлакатда — Баҳрайн, Хитой, Япония, Саудия Арабистони, Озарбайжон, Сингапур, Қатар ва БААда ўтказилади. Агар Ўзбекистон ушбу рўйхатга қўшилса, бу мамлакатнинг халқаро автоспортдаги нуфузини ошириши мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













