Тухель Уэлбекни Англия терма жамоасига қайтариши мумкин

Тухель Уэлбекни Англия терма жамоасига қайтариши мумкин

Тухель Уэлбекни Англия терма жамоасига қайтариши мумкин
Брайтон ҳужумчиси Денни Уэлбек Англия терма жамоасига таклиф этилиши мумкин. Уч шерлар бош мураббийи Томас Тухель 34 ёшли футболчининг муваффақиятларини кузатмоқда ва уни ноябр ойидаги йиғинга чақириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, собиқ \"Манчестер Юнайтед\" ва \"Арсенал\" ҳужумчиси ноябр охирида 35 ёшни қарши олади. Денни Уэлбек Англия миллий жамоаси сафида ҳозирги кунгача охирги учрашувини 2018-йил сентябр ойида ўтказган эди.

Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида тажрибали футболчи \"Брайтон\" сафида 9 ўйинда 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Уэлбек \"чайқалар\" жамоасида беш йилдан буён ўйнаб келмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.