Куртуа Трентга нисбатан танқидларга муносабат билдирди

Куртуа Трентга нисбатан танқидларга муносабат билдирди

Куртуа Трентга нисбатан танқидларга муносабат билдирди
Мадриднинг \"Реал\" жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа \"Ливерпул\" мухлисларининг ҳимоячи Трент Александр-Арнолдга нисбатан салбий муносабатларига изоҳ берди. УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичи ўйинларида Трентга нисбатан танқидлар кўпайган эди.

\"Трент \"Ливерпул\"дан \"Манчестер Юнайтед\" каби ашаддий рақибга ўтиб кетмаган. У ҳозир \"Реал\" сафида тўп сурмоқда.

Мен мухлислардан унга ҳурмат билан муносабатда бўлишларини ва клуб учун қилган барча ишлари учун миннатдор бўлишларини сўрар эдим\", — деди бельгиялик дарвозабон beIN Sportsга берган интервьюсида. Трент Александр-Арнолд \"Ливерпул\" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

У 2025-йил ёзида \"Реал\" сафига ўтган. 27 ёшли ҳимоячи \"қироллик\" клуби билан олти йиллик шартнома имзолаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.