Германия – Словакия: Жаҳон чемпионати учун ҳал қилувчи ўйин

Германия – Словакия: Жаҳон чемпионати учун ҳал қилувчи ўйин

Германия – Словакия: Жаҳон чемпионати учун ҳал қилувчи ўйин
2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида бугун Германия терма жамоаси Словакия терма жамоасини қабул қилади. «Евро-Футбол.Ру» нашри учрашувдаги эҳтимолий таркибларни тахмин қилди.

Германия терма жамоаси эҳтимолий таркиби: Бауман (дарвозабон), Раум, Та, Антон, Баку, Павлович, Горецка, Сане, Вирц, Гнабри, Вольтемаде. Словакия терма жамоаси эҳтимолий таркиби: Дубравка (дарвозабон), Ганцко, Оберт, Шкриньяр, Дьомбер, Риго, Лоботка, Беро, Гараслин, Стрелец, Дюриш.

Илк турда Словакия Германия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бешинчи турда Словакия Шимолий Ирландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, Германия эса Люксембургга қарши 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Германия жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун дуранг натижа ҳам етарли бўлади. Словакия эса мундиал йўлланмаси учун ғалаба қозониши зарур.

Германия ва Словакия жамоалари бугун, 17-сентябр куни соат 22:45 да Лейпциг шаҳридаги «Ред Булл Арена» стадионида ўзаро майдонга тушадилар. Мазкур учрашувнинг матнли онлайн трансляциясини кузатиб боринг!

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.