Хельвег: Дания Шотландияни енгади ва мундиалга чиқади

Хельвег: Дания Шотландияни енгади ва мундиалга чиқади

Хельвег: Дания Шотландияни енгади ва мундиалга чиқади
Собиқ \"Милан\" футболчиси ва Дания терма жамоаси аъзоси Томас Хельвег Шотландияга қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди. Шотландия ва Дания жамоалари Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқиш йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Данияликлар ғалаба қозониши керак, шотландияликларга эса дуранг етарли бўлади. \"Мен Дания терма жамоаси бугунги ўйинда осонлик билан ғалаба қозонишига ишонаман. Шотландия жуда кучли жамоа эмас. Ҳисобни тахмин қилишга ҳаракат қилсам, 3:0 бизнинг фойдамизга бўлади\", – деди Хельвег \"Евро-Футбол.Ру\" интернет нашрига.

Шотландия – Дания учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади. Майдондаги воқеалар ривожини батафсил кузатиш имконини \"LiveResult\" портали тақдим этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.