Атлетико ҳужумчиси январда клубни тарк этмоқчи

Атлетико ҳужумчиси январда клубни тарк этмоқчи
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Александр Сорлот қишки трансфер ойнасидан жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Норвегиялик футболчи 2026-йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун асосий таркибда мунтазам ўйнайдиган жамоага ўтишни хоҳламоқда, дея хабар беради журналист Ягиз Сабунжоғлу.

Агар "матраслар" қишда 29 ёшли футболчини қўйиб юбормаса, мавсум якунида у билан хайрлашиш эҳтимоли юқори. Transfermarkt маълумотларига кўра, Александр Сорлотнинг трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.

Ҳужумчи жорий мавсумда "Атлетико" сафида 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди. Бироқ, у Мадрид жамоаси асосий таркибида фақат 6 марта ўйинни бошлаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.