Куртуа: Анчелотти ота каби эди, Алонсо эса бошқача

Куртуа: Анчелотти ота каби эди, Алонсо эса бошқача

Куртуа: Анчелотти ота каби эди, Алонсо эса бошқача
Мадриднинг \"Реал\" жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа собиқ мураббий Карло Анчелотти ва ҳозирги бош мураббий Хаби Алонсони таққослади.

66 ёшли италиялик май ойининг охирида жамоадан кетган эди. Унинг ўрнини июн бошида 43 ёшли испан мураббий эгаллади.

\"Анчелотти биз учун ота каби эди, Алонсо билан эса ҳаммаси бошқача. Лекин иккиси ҳам яхши мураббийлар. Алонсони ҳурмат қилмаслик бўларди, агар Карлога соғиниб қолганимизни айтсак\", – дейди Куртуа.

Ла Лигада 12 турдан сўнг \"Реал\" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва \"Барселона\"ни уч очко фарқ билан ортда қолдирмоқда. 23 ноябр, якшанба куни \"қаймоқранглилар\" \"Элче\"га қарши навбатдаги ўйинини ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.