Милан дербиси қор остида ўтиши мумкин

Милан дербиси қор остида ўтиши мумкин
Келаси ҳафта Италия А Серияси доирасида бўлиб ўтадиган энг муҳим ўйин Милан шаҳри дербиси бўлади. Ушбу баҳсда "Интер" клуби мезбон сифатида "Милан"ни қабул қилади.

Аммо об-ҳаво прогнозлари ўйин олдидан хавотир уйғотмоқда — учрашув қор ёғаяпган шароитда бўлиб ўтиши эҳтимоли юқори. Шимолий Италия, хусусан, Альп тоғларига яқин ҳудудларда об-ҳаво кўпинча бутун Италияга хос бўлган типик иқлимдан сезиларли фарқ қилади.

"Милан" ва "Интер" ўйинларида қор ёғиши одатий ҳол эмас. Сўнгги бор бу каби ҳолат 2013-йилнинг 24-февралида кузатилган эди.

Ўша учрашувда ҳисоб 1:1 билан якун топган, голларга Эл-Шаарави ва Скэлотто муаллифлик қилишган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.