Луис Энрике Маркиньосни мақтади: У жамоанинг ҳақиқий етакчиси

Луис Энрике Маркиньосни мақтади: У жамоанинг ҳақиқий етакчиси

Луис Энрике Маркиньосни мақтади: У жамоанинг ҳақиқий етакчиси
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳимоячиси Маркиньоснинг 500-ўйинини ўтказиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Мураббийнинг таъкидлашича, бу каби кўрсаткич футболчининг барқарорлиги ва профессионаллиги ҳақида сўзлайди.

\"Бу ақл бовар қилмас кўрсаткич. Бу нафақат унинг, балки барча футболчилар учун муҳим.

Шундай ажойиб фаолиятга эга футболчини кўриш жуда ёқимли. У алоҳида ўйинчи, ҳақиқий етакчи.

Биз учун у жуда муҳим ва мен унинг ПСЖда узоқ йиллар қолишини истайман\", — деди Энрике. Эслатиб ўтамиз, 26-ноябрь куни ПСЖ Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури доирасида \"Тоттенхэм\"га қарши ўйин ўтказади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.