Ливерпул кетма-кет учинчи мағлубиятга учради

Ливерпул кетма-кет учинчи мағлубиятга учради
Чоршанба куни "Ливерпул" Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида Голландиянинг ПСВ клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди (1:4). Эйндховен жамоаси уч очкони иккинчи бўлимда урилган учта гол эвазига қўлга киритди, мезбонлар эса бунга жавоб қайтара олмади.

Мерсисайдликлар кетма-кет учинчи йирик мағлубиятни қабул қилиб, умумий ҳисобда 1:10 натижа қайд этди. Бунгачa улар "Ноттингем Форест" ва "Манчестер Сити"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Сўнгги 12 учрашувда "Ливерпул" тўққиз бор мағлуб бўлди. Англия Премьер-лигасида эса амалдаги чемпионлар ҳозирда фақатгина 12-ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.