Мостовой: "Барселона" ва "Атлетико" дуранг ўйнайди


Испания чемпионатининг 15-тур марказий учрашувида Каталониянинг \"Барселона\" клуби ўз майдонида Мадриднинг \"Атлетико\" жамоасини қабул қилади. Ушбу қарама-қаршилик бўйича фикрлари билан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Мостовой ўртоқлашди.
\"Голлар бўлиши аниқ, чунки ҳар икки жамоа орқага қараб ўйнамайди. Натича борасида эса менимча, учрашув дуранг билан якунланади\", - деди мутахассис \"Ставка ТВ\"га берган интервьюсида.
\"Барселона\" бугун, 2-декабр куни \"Камп Ноу\" стадионида \"матрасчилар\"ни қабул қилади. Учрашув Москва вақти билан соат 23:00да бошланади.
Мазкур баҳс олдидан \"кўк-анорранглилар\" Ла Лига турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди, \"Атлетико\" эса тўртинчи ўринда жойлашган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













