Фабио Силва Дортмундда қолади

Фабио Силва Дортмундда қолади

Фабио Силва Дортмундда қолади
Дортмунднинг \"Боруссия\" клуби ҳужумчиси Фабио Силва охирги вақтларда турли ОАВда унинг жамоани тарк этиши ҳақида тарқалган хабарларга қарамай, катта эҳтимол билан жамоада қолади. Бу ҳақда Footboom нашри хабар берди.

Манбалаларга кўра, клуб Силва агентлари билан музокаралар ўтказган ва футболчини январ ойидаги трансфер ойнасида сотиш ниятида эмас. Аввалроқ португалиялик форвардга Италия \"Рома\" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Силва ўтган ёзда Англиянинг \"Вулверхемптон\" клубидан 22,5 миллион евро эвазига Дортмундга кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у клуб сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 2 голли узатма берди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.