Манчестер Сити барча мусобақаларда ғалаба учун курашмоқда


Собиқ \"Манчестер Сити\" футболчиси Андрей Канчельскиснинг фикрича, \"шаҳарликлар\" иштирок этаётган барча мусобақаларда ғалаба учун кураш олиб боришмоқда. Ушбу фикрини у \"Евро-Футбол\" интернет нашрига берган интервьюсида билдирди.
\"Манчестер Сити\" барча мусобақаларда ғалаба учун курашмоқда. Бу шубҳасиз топ-клуб ва ҳақиқий чемпионликка интилган жамоа.
Албатта, улар ҳам бошқа жамоалар каби баъзан хатоларга йўл қўяди, аммо футболни бундай ҳолатларсиз тасаввур қилиш қийин,\" деди Канчельскис. Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида \"Манчестер Сити\" 28 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.
Жамоа ҳозирда биринчи ўриндаги \"Арсенал\"дан 5 очко орқада қолмоқда. Чемпионлар лигасида эса Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа 10 очко тўплаб, тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.













