ЖЧ-2018 мусобақасини кўриш учун Россияга 3 млн ишқибоз келади


Россия Ҳукумати бош вазирининг ўринбосари Виталий Мутко Конфедерациялар кубоги-2017 ва Жаҳон чемпионати-2018 мусобақаларига келиши мумкин бўлган мухлислар сони ҳақида гапириб ўтди.
\"Биз Конфедерациялар кубогига 700 мингта ва ЖЧ-2018 мусобақасига 3 миллион сайёҳ-ишқибоз келишини кутяпмиз\", - дейди Мутко.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 17 июнидан 2 июлигача Россия давлатида Конфедерациялар кубоги бўлиб ўтади.
Жаҳон чемпионати эса, 2018 йилнинг 15 июнь - 15 июль саналарида бўлади.
Манба: www.fut.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













