Дэн Бёрн ўйиндан сўнг шифохонага ётқизилди

Дэн Бёрн ўйиндан сўнг шифохонага ётқизилди
«Ньюкасл»нинг марказий ҳимоячиси Дэн Бёрн 14 декабр куни «Сандерленд»га қарши ўйинда (0:1) жиддий жароҳат олди. Бёрн биринчи бўлим охирларида рақиб билан қўпол тўқнашувдан сўнг алмаштирилди.

Учрашувдан кейин «Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау ҳимоячининг нафас олиши қийинлашганини айтди ва футболчи шифохонага юборилганини маълум қилди. The Daily Mail хабарига кўра, Бёрнда қовурға синиши аниқланган.

У яқин бир неча ҳафтани ўтказиб юборади. Жорий мавсумда англиялик футболчи барча турнирларда 22 ўйинда 1 та гол уриб, 3 та голли узатма амалга оширган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.