Manchester United Саид Эл-Малани 60 млн еврога сотиб олиши мумкин

Manchester United Саид Эл-Малани 60 млн еврога сотиб олиши мумкин
Германиянинг “Кёлн” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Саид Эл-Мала Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Bild нашри хабарига кўра, 19 ёшли вингерга “Manchester United” қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, “Кёлн” футболчисини 60 миллион еврога баҳолаган. Битим ёзги трансфер ойнасида расмийлаштирилиши эҳтимоли бор.

Эл-Маланинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ўрталаригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда вингер 16 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.