Антуан Семеньо АПЛда голларга ҳисса қўшиш бўйича ютуқни такрорлади

“Борнмут” вингери Антуан Семеньо Англия Премьер-лигасида бир календар йилида 20 тадан ортиқ голга бевосита ҳисса қўшган иккинчи ганалик футболчига айланди. OptaJoe маълумотига кўра, бунгача бундай натижани Тони Йебоа қайд этган: у 1995 йилда “Лидс” сафида 22 та гол уриб, 3 та голли узатма берган.
Жорий календар йилида 25 ёшли Семеньо рақиблар дарвозасини 14 марта ишғол қилди ва 6 бор жамоадошларига голли узатма узатди. Йил якунигача “Борнмут” АПЛ доирасида “Брентфорд” ҳамда “Челси”га қарши майдонга тушади.
Ҳозирда “гилослар” турнир жадвалида 22 очко билан 14-ўринда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Жорий календар йилида 25 ёшли Семеньо рақиблар дарвозасини 14 марта ишғол қилди ва 6 бор жамоадошларига голли узатма узатди. Йил якунигача “Борнмут” АПЛ доирасида “Брентфорд” ҳамда “Челси”га қарши майдонга тушади.
Ҳозирда “гилослар” турнир жадвалида 22 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













